Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 25 нафар кишида аниқланган.
COVID-19 аниқланган кишиларнинг 2 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари эса Наманган вилоятидан. Саккизта ҳолат эса аҳоли орасида қайд этилган.
Яна 13 нафари карантиндаги фуқаролар, 2 нафари Россиядан, 1 нафари Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари.
30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 3513 (+25) нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда мамлакатда 771 нафар бемор даволаняпти. Уларнинг 7 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.