• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
29 мая 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони яна 20 нафарга ошди

Юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 3488 нафарга етди.

1933
0
ИИББ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 20 нафар кишида аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 25 майида Россия, 26 майда эса Қозоғистондан Қўнғирот туманидаги чегара пости орқали мамлакатимиз худудига кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган. Коронавирус инфекцияси қайд этилиши  билан боғлиқ бўлган бугунги яна 14 ҳолат шу йилнинг 25 майида Екатеринбург -Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан юртимиздаги Карантин марказига олиб келинган фуқаролар орасида аниқланди. 

29 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3488 нафарни ташкил этмоқда.

1933
0