• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 2020

Қалбаки АҚШ долларларини ўтказиб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган “валютафуруш” ўзини сувга ташлади

Андижон вилоятида қалбаки 10 000 АҚШ долларини сотаётган фуқаролар қўлга тушди.

2152
0
http://panoptikon.org

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг UzNews.uzга хабар беришича, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.К. ва унинг ҳамтовоқлари қалбаки 10 000 АҚШ долларини сотаётган вақтда қўлга олинган.

"Валютафуруш"лар 10 000 АҚШ долларини олдиндан тил бириктириб, 6 880 АҚШ долларига сотишга келишиб олганлар. Улар Олтинкўл туманидаги “Майрамхон” канали ёнида фуқаро Ж.М.га қалбаки 7 900 АҚШ долларини бериб, қолган 2 100 АҚШ долларини бошқа чўнтагидан олаётган вақтида тадбир ўтказилаётганлигини сезиб қолиб, воқеа жойидан яшириниш мақсадида “Майрамхон” каналига ўзини ташлаб, қочмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “валютафуруш”ларга Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2152
0