UzNews.uzʼнинг ФВВдаги манбасининг хабарига кўра, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Оқибатда Қўрғонтепа аҳолиси "Бирлик" маҳалласига вақтинча эвакуация қилинган ҳамда сув кирган бошқа яшаш пунктларидаги аҳолини ҳам хавфсиз жойга эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат тўлиқ назорат остида. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳодиса жойида вилоят ФВБ ва бошқа тузилма ходимлари ишлашмоқда.
Воқеа жойидан видео лавҳани UzNews.uz мобиль мухбири юборди: