• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 марта 2020

Бензин нархи туширилгани ҳақида расмий хабар эълон қилинди

Янги тариф 26 март кунидан бошлаб амал қилади.

59869
0
“Ўзбекнефтгаз”

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган.

2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилган эди. Эртага, 26 март кунидан эътиборан эса, АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилади.

“Истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради“, - дейилади хабарда.

Компаниянинг таъкидлашича, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9 фоиз, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 фоизга арзон.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати

59869
0