• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 марта 2020

Чилонзор туманининг учта мавзеси газсиз қолади

18 март куни кечки соат олтига қадар Чилонзор туманининг айрим мавзеларида газ таъминоти ўчирилади.

2096
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг хабарига кўра, Чилонзор тумани 17-мавзе Ботирма кўчасида жойлашган газ қувурида носозлик аниқланган.

Шу сабабли қуйидаги манзилгоҳларда истиқомат қилувчи истеъмолчилар 18 март куни соат 18:00га қадар вақтинча тармоқдан узиладилар:

- Чилонзор 16-мавзеси;

- Чилонзор 17-мавзеси;

- Чилонзор Ц-мавзеси.

“HUDUDGAZ TOSHKENT SHAHAR” МЧЖ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

2096
0