• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 марта 2020

"Менинг болам - нима истасам, шуни қиламан. Хоҳласам - ўлдираман!"

Тошкент шаҳар ИИББ аёл кўчада ўз боласини қаттиқ ураётгани акс этган видеога изоҳ берди.

6400
0
Видеодан кадр

Интернет тармоқларида эркак киши томонидан Учтепа туманидаги "Ал-Хилал" кафеси ёнида олинган видео тарқалди. Видеода ёш аёл 3-4 ёшли қизини ураётгани акс этган.

Видеога олган эркакнинг нима учун болани ураётгани ҳақидаги саволига аёл қуйидагича жавоб берган: "Менинг болам - нима истасам, шуни қаламан. Хоҳласам - ўлдираман!" Аёлнинг сўзларига кўра, у қизчани бошқа боласини уйғотиб юборгани учун урган.

Эркак кишининг айтишича, у аёлдан бундай қилмасликни сўраган, лекин аёл ҳаракатларини тўхтатиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, мазкур ҳолат эътиборсиз қолдирилмайди.

"Аёлни излашяпти. Унинг салбий ҳаракатлари сабаби аниқлаштирилади. Аёл дуч келган сабабларни аниқлаш мақсадида, ишга катталар ва болалар психологи ҳамда аёллар масаласи бўйича инспектор жалб қилинади", - дейилади хабарда.

6400
0