• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 2020

Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини жўнатди

Гуманитар юк таркибида махсус тиббий кийимлар, тиббий ниқоблар ва тиббий докалар мавжуд.

1545
0
ЎзА

Олдин хабар берилганидек, 12 февраль куни Ўзбекистон Хитой Халқ Республикасининг Хубей провинциясига инсонпарварлик ёрдамини юборган эди. Гуманитар юк таркибида тиббий йўналишдаги энг зарур маҳсулотлар – бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезонлар, юз учун фильтрловчи ниқоблар бор эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи босқичи шакллантирилди. 

3 март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг биродар Хитой халқига дўстона ёрдамининг иккинчи партияси жўнатилди.

“Ўзбекистондан Хитойга жўнатилган инсонпарварлик юки икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги юқори даражасини акс эттиради. Бу гал республикамиздаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан тайёрланган махсус тиббий кийимлар, тиббий ниқоблар ва тиббий докалар жўнатилди”, – дейди ФВВ матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев.

1545
0