• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 марта 2020

Хорижда яшовчи ўзбекистонликларда биометрик паспортни дипломатик ваколатхоналарда олиш имконияти пайдо бўлди

Анкета тўлдириш ҳамда биометрик маълумотларни тақдим этиш учун қабулга ёзилиш онлайн равишда амалга оширилиши мумкин.

2558
0
UzNews.uz

ТИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, 1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида олишлари мумкин.

Шу ўринда республика фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун веб-портал орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин.

Бундан ташқари, 1 мартдан бошлаб consulate.mfa.uz веб-порталида консуллик рўйхатига олиш интерактив тизими жорий этилган бўлиб, буни фуқаролар масофадан туриб Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан келмасдан амалга оширишлари мумкин.

2558
0