• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 февраля 2020

Uzbekistan Airways Сеулга қатновларни вақтинча тўхтатади

Жанубий Кореяда коронавирус авж олгани сабабли авиакомпания Тошкент-Сеул йўналишидаги қатновларни вақтинча тўхтатади.

1921
0
Uzbekistan Airways

2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, HY514 рейс билан 29 февраль куни Сеулдан учадиган йўловчилар келишлари билан вақтинчалик турар жойга жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент аэропортида кутиб олмаслик сўралган.

«Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилаётганлиги ҳақида қўшимча маълумот бермоқдамиз.

Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туришлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71 276 49 66 телефон рақами орқали мурожаат қилинг», - дейилади хабарда.

1921
0