• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 декабря 2019

ЎзЛиДеПнинг депутатликка бўлган яна бир номзоди маъмурий жавобгарликка тортилди

Бош прокуратура хабарига кўра, номзод сайловчилар унга овоз бериши учун уларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатган.

2168
0
UzNews.uz

ЎзЛиДеПдан Наманган шаҳридаги 32-Исфархон сайлов округидан номзоди кўрсатилган З.Ходжаев 3-4 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги номзоди қўйилган “Ҳақиқат” ҳамда “Марғилон” МФЙда яшовчи сайловчилар билан учрашиб, сайлов куни унга овоз беришлари учун уларга озиқ-овқат маҳсулотларини текин тарқатиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, депутатликка номзодлар ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш тақиқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан З.Ходжаевга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Наманган шаҳар маъмурий судига юборилган.

Наманган шаҳар маъмурий судининг қарорига асосан, З.Ходжаевга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-5-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

2168
0