• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 декабря 2019

Шайх Абдулазиз Мансур мусулмонларнинг янги йил байрамини нишонлаши ҳақида гапирди — видео

Ислом цивилизацияси марказининг раҳбари ижтимоий тармоқлардаги янги йил мусулмонларнинг байрами эмас деган фикрлар ҳақида гапирди.

3406
0

Мусулмонлар томонидан 1 январь кунини милодий сананинг янгиланиши сифатида Исо алайҳиссаломнинг таваллуд куни ёки бошқа эътиқодларга боғламаган ҳолда нишонланишининг шаръан зарари йўқ, деган Шайх Абдулазиз Мансур.

“Ўзбекистон мусулмонлари ҳам 1 январь арафасида бир-бирини табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этади. Бугунги дунёда яшаётган миллионлаб мусулмонларга ҳам бу одат бўлиб қолган. Ана шундай бир шароитда милодий Янги йилни нишонласа, христианларга ўхшаб қолади, деб шунча мусулмонни кофирга чиқариш мантиққа тўғри келадими?! Бундай қатъий ҳукм чиқаришдан аввал ислом ақидасини яхшироқ ўрганиш лозим. Мусулмонларни кофирга чиқариш учун уларнинг ҳақиқий эътиқодини аниқлаб, кейин ҳукм чиқариш керак“, - дея қайд этган Шайх Абдулазиз Мансур.

3406
0