• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 ноября 2019

Аёл тадбиркордан товламачилик йўли билан 60 минг доллар талаб қилди

Тадбиркорни рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитиб, 60 минг доллар талаб қилган аёл қўлга олинди.

1866
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, тадбиркорни қўрқитиб пул талаб қилган фуқаро М.Ю. қўлга олинди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Фуқаро М.Ю. тадбиркор Д. билан боғлиқ видеоёзувларни тарқатиб рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 60 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1866
0