• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 11 ноября 2019

Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди

Машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди.

3952
0
uzbektourism.uz

Бу ҳақда 11 ноябрь куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм кўргазмасига бағишланган пресс-конференцияда маълум қилди.

"Ташаббус Жерар Депардьенинг ўзидан чиққан. У Ўзбекистоннинг туризм тарғиботини Франциядан ташқари, Европа давлатларида ҳам олиб бориш ниятида экан", - дея қайд этилди тадбирда.

Қайд этиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистоннинг 14та туризм элчиси фаолият юритяпти. Шундан олтитаси шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турибди. Улар "Ипак йўлида туризм" йигирма бешинчи сайёҳлик кўргазмаси очилишида қатнашиши кутилмоқда.

3952
0