• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 1 ноября 2019

Президент Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

Бугун, 1 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

1807
0
president.uz

Президент меҳмонни самимий қутлар экан, қардош мамлакатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган учрашувлари ҳамда уларнинг натижасида эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Асқар Мамин Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилгани, ўзаро савдо ҳажми ортиб, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистонда ўтаётган Қозоғистон йили доирасида ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

Икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатга оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

1807
0