Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Аввал М.Р.Абдуллаев Ўзбекистон ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Б.Т.Турабов бу тайинловга қадар Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.