• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 сентября 2019

Юнусобод туманидаги йўл қисми уч ойга ёпилади

Метро қурилиши муносабати билан Амир Темур кўчасидаги йўл қисми 12 сентябрдан декабрь ойига қадар вақтинчалик ёпилади.

2502
0
Ҳокимият матбуот хизмати

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши 2-босқич қурилиш ишлари муносабати билан Амир Темур кўчасининг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди жойлашган нуқтасидан Аҳмад Дониш кўчасигача бўлган йўлнинг бир томонга ҳаракатланиш қисми 12 сентябрдан декабрь ойигача ёпилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу йўналишда ҳаракатланувчилар вақтинча қатнов қисмининг иккинчи томонидаги йўлда юришлари мумкин бўлади.

Ҳокимият келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

2502
0