• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 августа 2019

Қонун бўйича тез ёрдам қанча вақтда етиб келиши зарур?

Адлия вазирлиги шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлганда шифокорни чақириш вазиятлари ва қоидаларини эслатиб ўтди.

2263
0
UzNews.uz

Шифокорни шошилинч равишда чақириш учун бемор ёки унинг ёнида бўлган шахс ягона қисқа “103” рақамига қўнғироқ қилиши ёки воқеа ҳақида бошқача тарзда хабар бериши зарур. Бундай қўнғироқлар бепулдир.

“Беморнинг аҳволи, ҳудуд рельефи, тез тиббий ёрдам бригадасининг иш юкламасидан келиб чиқиб шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорига бемор олдига келиши учун 20 дан 40 дақиқагача вақт ажратилади”, - дейилади мазкур эслатмада.

Шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорини чақириш бепул амалга оширилади ва бу хизматдан туну кун фойдаланиш мумкин. Хусусий даволаш муассасаси шифокорини чақирганлик учун тўлов ундирилиши эҳтимоли бор.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматини қасддан алдаб чақирганлик ҳуқуқбузарлик бўлиб ҳисобланиши ва ЭКОИҲнинг бир бараваридан уч бараваригача (223 000 сўмдан 669 000 сўмгача) маъмурий жарима қўлланилишига олиб келиши ҳақида айтилган. 

2263
0