• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 августа 2019

Синоптиклар дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот беришди

Ўзгидромет Ўзбекистонда тунги ҳаво ҳарорати +15 даражагача пасайиши ҳақида маълумот берди.

2180
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида булутлар кўпайган, ҳарорат  2-4 даражага тушган.

Бу салқин ҳаво таъсири шанба куни ҳам сақланиб туради. Ҳарорат кечаси  +15. . .+18 даражагача пасаяди, кундузи эса +32. . .+35 даража атрофида бўлади.

Якшанба куни тунги ҳарорат аввалгидек бўлади, кундузи эса бироз кўтарилиб, +34. . .+37 даражани ташкил қилади.

"Эслатиб ўтамиз, август ойининг охирги ҳафтаси учун Тошкент шаҳрида ўртача максимал ҳарорат +32. . .+34 даражани ташкил қилади, энг иссиқ йилларда бу кўрсаткич +38. . .+40 даражага етган", - дейилади хабарда.

2180
0