29 июль куни Чилонзор туман ИИБга тушган хабарга кўра, 2018 йилнинг август ойида 37 ёшли Г.К., 67 ёшли Б.Н.ни ҳамкорликда полиграфия фаолияти билан шуғулланишга ишонтирган.
Фуқаро Б.Н. керакли ускуналарни олиш учун банкдан 2,7 млрд сўм кредит олиб, пулларни “Полиграф” МЧЖ хисоб рақамига ўтказиб берган.
Аммо, Г.К. шу кунга қадар ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган, деб хабар бермоқда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Фуқаро Г.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.