13 июль куни тахминан соат 03:30да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 35 ёшли Т.Н. «Matiz» русумли автомашинасини Янги Юнусобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг четида тўхтаб турган «MAN» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг ахборот хизмати хабар берди.
Натижада «Matiz» ҳайдовчиси Т.Н. ва унинг 32 ёшли йўловчиси Ж.З. воқеа жойида вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.