• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 июня 2019

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентини телефон орқали табриклади

Бугун, 28 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев  Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

2461
0
president.uz

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркманистон Президентини туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Бугунги Туркманистон Президент Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарлигида давлат ва жамият қурилиши соҳасида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида улкан ютуқларга эришаётгани алоҳида қайд этилди.

Туркманистоннинг халқаро нуфузи изчил юксалиб бораётгани таъкидланди. Президентлар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, транспорт, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиши соҳаларидаги кооперацияни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Президентлар Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини фаоллаштириш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги самарали ишбилармонлик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни давом эттириш лозимлигини айтиб ўтдилар.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги, бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор тараққиёти йўлида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

2461
0