• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 27 июня 2019

Тошкентда мактаб ўқувчилари очиқ қолган автомобилдан $10 минг ва ҳужжатларни ўғирлашди

Пойтахтда 11 синф ўқувчилари ва 19 ёшли фуқаро қаровсиз қолдирилган автомобилдан 10 минг АҚШ доллари ҳамда ҳужжатларни ўғирлашди.

3037
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 24 июнь куни номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган 26 ёшли Б.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина салонидан 65 млн сўм, 2700 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва корхонасининг ҳужжатларини ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида 19 ёшли Д.Ҳ., 11-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчилари Ю.Ю. ва Ж.М.лар  ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3037
0