• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 июня 2019

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида янги тайинловлар амалга оширилди.

2699
0
UzNews.uz

Вазирлик хабарига кўра, полковник Рустам Амирович Сайфулов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Жамшид Бахтиёрович Закиров Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Аҳроржон Халимжонович Адҳамов Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Подполковник Ўткир Каримович Бадалов Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Подполковник Фаррух Саламович Тоиров Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

2699
0