• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 июня 2019

Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президенти билан учрашди

Бугун, 15 июнь куни Шавкат Мирзиёев Душанбеда Бангладеш Президенти Абдул Ҳамид билан учрашди.

2062
0
president.uz

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Бангладеш Президенти Абдул Ҳамид Душанбедаги ОҲИЧК саммитидан сўнг Ўзбекистон маданий-тарихий марказлари билан танишиш учун мамлакатимизга ташриф ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

2062
0