• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 июня 2019

Тошкентда МГИМО филиали ҳужжатларни қабул қилишни бошламоқда

15 июндан ўзбекистонлик абитуриентлар МГИМОнинг Тошкентдаги филиалига ҳужжат топширишлари мумкин.

2466
0
uzb.mgimo.ru

Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкентдаги филиали жорий йилнинг 15 июнидан ҳужжатларни қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда филиалнинг расмий сайтида хабар берилмоқда.

15 июндан 1 июлга қадар бакалавриатнинг «Бизнес-информатика» йўналишига, 15 июндан 20 июлга қадар эса магистратуранинг «Юриспруденция» ва «Бизнес-информатика» дастурларига ҳужжат топшириш мумкин.

Бакалавриат дастурига рус ва хорижий тил ҳамда математика бўйича кириш имтиҳонлари 3, 5 ва 7 июль кунлари бўлиб ўтади.

Тўлиқ маълумот ва талаблар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

2466
0