• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 8 июня 2019

Тошкентдаги уйларнинг бирида 77 ёшли аёл в унинг неварасининг жасади топилди

Ўлимнинг дастлабки сабаби — ҳашоратлар учун мўлжалланган оғудан заҳарланиш.

2627
0
Иллюстрация/UzNews.uz

7 июнь куни, соат 21:20да Чилонзор тумани 19-кварталда истиқомат қилувчи 53 ёшли Лилия М. уйининг эшигини ҳеч ким очмагач 103 рақамига мурожаат қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, уйда унинг 77 ёшли онаси Ш.М. ва 28 ёшли ўғли М.Т. бўлиши керак бўлган. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилмоқда.

Профилактика инспектори томонидан ФВВ мутахассислари чақирилган ва уйнинг эшиги очтирилган. Уйда ўткир хид ва ҳамма ерда газета парчаларининг устида ҳашоратларни йўқотишга мўлжалланган кул ранг кукун бўлган.

Бундан ташқари, уйда 77 ёшли Ш.М. ва М.Т.нинг жасади топилган.

Ҳодиса жойида ИИО ФМБ раҳбари, прокурор, солиқ инспекцияси раҳбари, шунингдек, ҳокимият ва Чилонзор туман санитария-эпидемиология хизмати вакиллари бўлишган.

Текширув олиб борилмоқда, тегишли экспертизалар белгиланган.

2627
0