• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 24 мая 2019

Абдулазиз Камилов АҚШнинг янги элчисини қабул қилди

24 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Даниэл Розенблюмни қабул қилди.

2261
0
ТИВ

Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, уни илиқ қутлади ва масъулиятли вазифасини бажаришда муваффақиятлар тилади, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ҳамда олий ва юқори даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқлади.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар ҳам муҳокама қилинган.

2261
0