• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 мая 2019

3та олий таълим муассасаларида қурилиш соҳасига алоқадор янги йўналишлар очилади

Тегишли қарорни Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган.

3037
0
president.uz

Президентнинг "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига қурилиш соҳасига алоқадор тўртта таълим йўналишларини ташкил этишга кўрсатма берилди.

2019/2020 ўқув йилидан Бухоро муҳандислик-технология институти, Жиззах политехника институти ва Фарғона политехника институтида қуйидаги йўналишлар очилади:

- Қурилиш материаллари, буюмлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш технологиялари;

- Йиғма темирбетон, бетон қурилмалар ва буюмларни ишлаб чиқариш;

- Материалшунослик ва янги турдаги қурилиш материаллари технологияси (турлари бўйича);

- Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси.

3037
0