• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 апреля 2019

Иккита ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонига тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлар тайинланди.

2906
0
mudofaa.uz

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, полковник Искандар Маматмусаевич Маллаев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Бунга қадар Искандар Маллаев Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошақармасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Нуриддин Баҳриддинович Қодиров Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.

2906
0