• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 апреля 2019

“Стоп-трафик” тадбири доирасида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди (видео)

Тунги клублар, сауна ва меҳмонхоналарда ташкил этилган рейдлар доирасида 258 нафар енгил табиатли аёллар қўлга олинган.

3718
0
Видеодан кадр

26-30 март кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ҳудудида ушбу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида “Стоп-трафик” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди.

ИИВ хабарига кўра, тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилган. Тунги клублар, сауна ва меҳмонхоналарда ташкил этилган 2861 та рейдлар доирасида 258 нафар енгил табиатли аёллар аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 87 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.

Бундан ташқари, тадбирлар доирасида юртимизда меҳмон бўлган қўшни давлат вакиллари Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб, амалий тадбирларда иштирок этишган. Тадбирларнинг якуний натижалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида муҳокама қилинган.

Иштирокчилар юртимизда жиноятчиликка қарши курашишда эришилган натижаларни алоҳида эътироф этишган ҳамда келгусида барча ҳамдўстлик давлатларида давом эттирилишига келишилган.

3718
0