• 12 031 сум
    -62.1
  • 13 765 сум
    -102.49
  • 153 сум
    -1.98
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 031 сум
    -62.1
  • 13 765 сум
    -102.49
  • 153 сум
    -1.98
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 апреля 2019

Тошкентдаги пойга сабаб 62 ёшли аёл вафот этди (Видео)

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги пойга сабабли айрим фуқаролар жароҳат олди, бир фуқаро бевақт вафот этди.

4949
0
Кадр

29 март куни тонгги соат 6:20да ЙТҲ содир бўлгани ва бунинг натижасида 62 ёшли пиёда ҳалок бўлгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, автомашинада бўлганлар тунгги клублардан бири кўнгилхўшлик қилишган ва кичик келишмовчилик сабаб айрим йигитлар автомашина билан қочишга уринган, уларнинг ортидан иккинчи автомашинанинг қувлаб келиши ЙТҲ содир бўлишига сабаб бўлган.

"Самарқанд дарвоза" ва "Алишер Навоий" кўчаларининг кесишмаси, яъни "Чорсу" бозори рўпарасида автомашина катта тезликда келиб "Газель" машинасига урилган ва ЙТҲ содир этган.

Мана шу тўқнашувда кўчада бўлган 62 ёшли аёл вафот этган.

4949
0