UzNews.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, ҳодиса 23 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Йигит Ҳамид Олимжон майдонида жойлашган 4Б-сонли уйнинг 15-қаватидан ўзини ташлаган.
Мутахассисларнинг аниқлашича, йиқилишнинг сабаби: бахтсиз ҳодиса ёки йигит ўзини ўлдирмоқчи бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилган.