• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 февраля 2019

Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти аҳолиси билан мулоқот қилди

Наманган вилоятига ташриф чоғида Президент кортежи кутилмаганда Тўрақўрғон тумани деҳқон бозори ёнида тўхтади.

2857
0
president.uz

Давлатимиз раҳбари халқ ичига кириб бориб, одамлар билан самимий мулоқот қилган. Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлидаги ислоҳотлар халқ билан бамаслаҳат давом эттирилишини таъкидлаган.

Президент Наманган вилоятининг ҳар бир туманига катта миқдорда инвестициялар киритиш, янги корхоналар, санаторийлар, мактаблар қуриш, ишчи жойлар яратиш бўйича улкан лойиҳалар бошланганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Одамлар Президентимиз ташрифидан бениҳоя хурсанд бўлиб, ислоҳотлар натижалари ҳар бир соҳада сезилаётганини билдиришган. Наманган вилояти, умуман, мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этишган.

Таъкидлаш керакки, халқ билан мулоқот қилиш, ҳамиша халқ билан бирга бўлиш Шавкат Мирзиёевнинг ўзига хос имиджи.

2857
0