• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 февраля 2019

Андижонда иситиш қозонининг портлаши натижасида 18 нафар мактаб ўқувчиси жабрланди

Бугун, 26 февраль куни соат 10:26 да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги иситиш қозонининг портлаши юз берди.

1924
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, ҳодиса оқибатида поликлиникада тиббий кўрикдан ўтаётган шаҳардаги 4-умумтаълим мактабининг 18 нафар 9-"г" синф ўқувчилари турли даражада жароҳатлар олишган.

Жабрланганлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология қабулхонасига олиб борилган. Уларнинг икки нафарида зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ҳозирда ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорати остида. Иситиш қозонининг портлаши сабаби номаълум.

1924
0