• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 19 февраля 2019

Шавкат Мирзиёев Ховос туманининг янги марказини қуришга кўрсатма берди

Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Ховос туманига ташриф буюриб, Ховос шаҳарчасининг бош режаси билан танишди.

3595
0
president.uz

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, «Мирзачўл тажрибаси» асосида Ховос шаҳарчасининг янги маркази бунёд этилиши режалаштирилган. М-39 автомобиль йўли бўйидаги 42 гектар ҳудудда комплекс қурилиш ишлари лойиҳалаштирилган. Унга мувофиқ, бу ерда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бинолари, давлат хизматлари агентлиги, тижорат банклари, турар жойлар, мактаблар, истироҳат боғи, хотира майдони, кинотеатр, кутубхона, масжид, бозор, савдо ва маиший хизмат шохобчалари қурилади. Йўл инфратузилмаси ривожлантирилиб, аҳоли ва транспортлар учун қулайликлар яратилади.

Ховосда охирги эллик йил давомида биронта кўп қаватли уй қурилмаган. Одамлар эски, тор, зах уйларда яшаб келган. Энди ҳар йили янги кўп қаватли уйлар барпо этилиб, аҳолининг ижтимоий шароитлари босқичма-босқич яхшиланиб боради.

Бундан ташқари, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти томонидан Сирдарё вилоятида 32та тикувчилик мажмуалари ташкил этиш режалаштирилган.

Президент ховослик нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан суҳбатлашган.

3595
0