• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 февраля 2019

Тошкент вилоятида эркак $1500га ўз аёлини ўлдириш учун буюртма берди

Тошкент вилоятида эркак 1500 АҚШ доллари эвазига ўз аёлининг ўлимини ташкиллаштирмоқчи бўлди.

2840
0
UzNews.uz

UzNews.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида таниши Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро Д.А. собиқ турмуш уртоғи 1979 йилда туғилган фуқаро Ш.М.ни ўлдириши учун унга 1500 АҚШ доллари ваъда қилаётганлиги хақида маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 13 февраль куни соат 20:00да Б.Ю. буюртмачи Д.А. билан учрашиб, унга қотиллик жинояти содир этилганлиги сахналаштирилган фото суратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилганидан сўнг буюртмачи  Д.А. ишни битирганлиги учун фуқаро Б.Ю.га келишилган пулдан 400.000 сўмини бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Д.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

2840
0