• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 февраля 2019

Тошкентда декан ўринбосари талабадан 600 минг сўм олаётганида ушланди

Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари талабадан уни якуний имтиҳонларга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтида ушланди.

21247
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари Х.А. университетнинг 2-босқич талабаси А.дан уни якуний имтиҳонларга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Х.А. мунтазам равишда дарс соатларини қолдирган 11 нафар талабаларни имтиҳонларга киришларига рухсат бериши эвазига олган жами 4,6 млн. сўм пул маблағларини ихтиёрий равишда тақдим қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

21247
0