• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 февраля 2019

22 ёшли жиноятчи 16 ёшли ўсмирни пичоқлаб ўлдирди

Тўрт нафар кишининг ўртасида содир бўлган муштлашув натижасида уларнинг бири вафот этди.

3890
0
UzNews.uz

ИИББ хабарига кўра, 3 февраль куни тахминан соат 23:40да Миробод туманида жойлашган Сарикул кўчасида аввал судланган 22 ёшли Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. ўртасида жанжал содир бўлган. Уларнинг айтишича жанжал бир қиз сабабли келиб чиққан.

Сергей жанжалда ёрдам сўраб ўртоқлари 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни чақирган. Жанжал натижасида Сулаймон С. Темур М.га пичоқ уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Тан жароҳати олган Темур М. шифохонага олиб борилган, аммо у ўзига келмай вафот этган.

Мазкур воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

3890
0