• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 29 января 2019

Қирғизистондаги ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

28 январь куни, тахминан соат 21:00да «Ўш-Баткен-Исфана» (Қирғизистон) автомобиль йўлининг 207 км.да йирик ЙТҲ содир бўлди.

2470
0
Google карта

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, аянчли ҳодиса Қирғизистондаги Баткен вилоятининг Баткен тумани ҳудудида содир бўлган. «Nexia» русумли автомобиль қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган «Mercedes-Benz Sprinter» русумли фургон билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида «Nexia» автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган 5 нафар киши Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Вафот этган фуқароларнинг жасадлари Баткен тумани шифохонаси моргига олиб борилган.

2470
0