• 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 января 2019

Нажмиддин Шарипов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди

Давлат рақобат қўмитаси бош бошқармасининг собиқ раҳбари Нажмиддин Шарипов Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.

5621
0
ХПК

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкиллаштириш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 январдаги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида масалалар бўйича – бевосита Президентга бўйсунади ва ҳисобот беради.

Монополияга қарши курашиш қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

-рақобат муҳитини ривожлантириш ва табиий монополиялар субъектлари фаолиятини назорат қилиш масалалари юзасидан амалга ошириладиган тадбирларга иқтисодий, молия, солиқ органлари ва бошқа органлар ходимларини жалб қилиш;

-монополияга қарши сиёсат ва рақобатни муҳофаза қилиш соҳаларидаги қонун бузилиши ҳолатларини ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларига киритиш.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидаги манзилга жойлашади: Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 3-уй, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида.

5621
0