«Германияга ташриф давомида жуда катта келишувларга эришилди. Сизлар бу ерда ўқиб, замонавий билимларни эгаллаб Ўзбекистоннинг янада тараққий этишига ўз ҳиссаларингизни қўшасизлар, деб ишонаман», - дея Президент сўзларини келтирмоқда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари бугун, 22 январь куни Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашади.