• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 января 2019

Ёғочлар остида: божхоначилар 4,2 млрд. сўмлик «Herbalife» ва пиротехника воситаларини фош этишди

Божхоначилар ёғочлар остига яширилган 100 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ва 5613 дона «Herbalife» биоактив қўшимчаларни фош этишди.

7510
0
ЎзР ДБҚ

Давлат божхона қўмитасининг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бошқармаси ходимлари ҳамда Бухоро вилояти божхоначилари томонидан катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний кириб келишининг олди олинди.

ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи “Жуизар” МЧЖ номига импорт тартибида олиб келинган ёғоч маҳсулотлари божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада вагонлар остки қисмига яширилган умумий қиймати 4 миллиард 220 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 19 турдаги 102 минг 118 дона пиротехника воситалари ҳамда 56 турдаги 5613 дона «Herbalife» номли сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчалар борлиги фош этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда ДБҚ матбуот хизмати.

7510
0