ИИВнинг хабарига кўра, ҳодиса жанжал оқибатида аёл ўз отасининг кўкрак қисмига пичоқ билан жароҳат етказиши натижасида содир бўлган.
Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Д.М. қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.