• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2018

"Ўзбекистон темир йўллари" Москвага қўшимча поезд қатновини йўлга қўйди

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 350/346-сонли Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновини йўлга қўйди.

4789
0
rail-club.ru

"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизматининг хабар беришича, янги рейс Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиққан ушбу поезд Самарқанд, Навоий, Бухоро, Нукус шаҳарларидан ўтиб, Ўзбекистоннинг «Қорақалпоғистон» темирйўл станцияси орқали ҳаракатланади.

Ҳаракатланиш жадвалига кўра, Тошкент – Москва – Тошкент рейси бир ҳафтада бир марта амалга оширилади. Тошкентдан ҳар жума куни йўлга чиқилади.

Таъкидлаб ўтамиз, бугунга қадар Москвагача иккита поез қатновлари амалга оширилган. Булар 005/006-сонли Тошкент – Москва – Тошкент йўналишидаги ва 149/150-сонли Андижон – Москва – Андижон йўналишидаги рейслар.

Иккала рейслар ҳам жадвал бўйича ҳаракатланишни давом эттиришмоқда.

4789
0