• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 декабря 2018

«Ўзбекистон темир йўллари» 50 фоизгача бўлган байрам чегирмаларини эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ республика ичида темир йўл чипталарига байрам чегирмаларини эълон қилди. Компания шунингдек қўшимча поезд қатновларини жорий этади.

3845
0
railway.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, компания 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар “Afrosiyob” поездларининг қўшимча қатнови жорий қилади.

Қўшимча поездлар ҳақидаги маълумотларни қуйидаги жадвалдан билиб олишингиз мумкин:

Чегирмалар қуйидаги шахсларга тақдим этилади:

- Пенционерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилгани учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50%;

-Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50%;

-Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда – 30%;

- Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, колледж, ва лицей ўқувчиларига – 20%.

Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.

3845
0