• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 ноября 2018

МАК 50 фоизгача бўлган байрам чегирмалари ҳақида эълон қилди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 30 декабрь санасидан 3 январга қадар авиачипталарга 50 фоизгача бўлган байрам чегирмалари жорий этилгани ҳақида хабар берди.

3824
0
saidpvo.livejournal.com

Миллий авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, чегирмалар мамлакат ичида амалга ошириладиган барча рейсларга тақдим этилади.

Индивидуал йўловчиларга - 30 фоиз миқдорда;

Сайёҳлик гуруҳларига (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб, колледж, лицей ва ОТМ талабаларига, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Адлия вазирлиги, ДХХ, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг махсус ўқув муассасалари ҳамда бошқа идоралар ўқувчи ва тингловчиларига - 40 фоиз миқдорда;

Оилавий йўловчиларга (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри, рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) – 50 фоиз миқдорда;

Нафақахўр ва ногиронлиги бўлган шахсларга – 50 фоиз миқдорда;

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, Фронт ортидаги фидокорона меҳнати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар ҳамда Чернобил АЭСи фалокати оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар учун 50 фоизлик чегирма тақдим этилади.

Чегирмалар кўрсатилган саналарда ички рейсларга тақдим этилади.

3824
0