• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 ноября 2018

Халқ таълими вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Дилшод Кенжаев ва Иброхим Джураев вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.

7584
0
ХТВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирининг ўринбосарларини тайинлади ва улар вазирлик ходимларига таништирилдилар.

Президент қарорига кўра Халқ таълими вазири ўринбосари вазифасини бажариб келган Алишер Умаров Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосари вазифасини бажариб келган Атабек Назиров ва Сарвар Бабаходжаев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирига яна икки нафар ўринбосар тайинланди. Улардан бири Дилшод Кенжаев айни вақтда фаолиятини Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида бошлаган Алишер Саъдуллаев ўрнини эгаллади. Бунгача Кенжаев Дилшод Муталибович Вазирлар Маҳкамаси маданият-санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

Яна бир бўш турган Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига Иброхим Джураев тайинланди. У ҳудудий бошқармалар фаолиятини ҳамда мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш масалалари бўйича жавобгар бўлади.

Иброхим Джураев давлат хизматида охирги иш жойи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

7584
0