• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 октября 2018

Мўридаги қуш уяси икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

16 ва 32 ёшли йигитлар ис газидан ҳалок бўлди.

4984
0
ФВВ

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон тумани Ёйилма қишлоғи Тўлқин кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган Қўрғонча қишлоғида яшовчи 1986 йил туғилган фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этишган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилганда, хонадон эгаси ва меҳмон тунаб қолган уйнинг иситиш печининг дудбурони (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани сабабли, дудбурон хас-ҳашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолган ва тортиш кучини йўқотганлиги маълум бўлди.

Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичида тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган.

ФВВ огоҳлантиради! "Кириб келган куз-қиш мавсумида иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбуронларнинг тозалиги ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч хосил қилинг".

4984
0