Маълумотларга кўра, Тошкентга қўниши керак бўлган бир неча рейс туман сабаб заҳира аэропортларига йўл олган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Истанбул ва Бангкокдан ҳамда “Турк ҳаво йўллари”нинг Истанбулдан келаётган самолётлари Самарқанд ва Навоийга қўндирилган.
Рейслар камида 3-4 соатга кечиктирилгани маълум қилинди. Ҳозирги вақтда Тошкент аэропорти ўз фаолиятини қайта тиклаган. Самарқанд ва Навоийга йўналтириган рейслар Тошкентга етиб келган.